+998 71 200 02 35

Инсон ресурлари бўйича бош мутахассис


Инсон ресурлари бўйича бош мутахассиснинг асосий вазифалари қуйидагилар:

 

  • Институтнинг таркибий бўлинмаларининг кадрлар захирасини яратади, уларни тайёрлаш ва стажировкадан ўтишини ташкил этади, танлашни амалга оширади ва белгиланган тартибда жой-жойига қўйишда қатнашиш, уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш;
  •  
  • малакали ходимларга бўлган жорий ва келгусидаги эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда кадрларни лавозимларга танлаш ишларини режалаштириш ва мувофиқлаштириш;
  •  
  • тегишли таълим муассасалари билан ҳамкорликда Институтга ишга қабул қилиш учун битирувчи талабалар орасидан ёш мутахассисларни билими, шахсий ва ишчанлик қобилиятларини ўрганиш асосида танлашни ташкил этиш;
  •  
  • ходимларни ўз хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялаш ишларини ташкил қилиш;
  •  
  • институт ходимларининг моддий ва ижтимоий таъминоти тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
  •  
  • институт профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг стажировка ёки малака оширишига оид таклифлар ишлаб чиқиш;
  •  
  • кадрлар ишини юритиш ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  •  
  • институт ходимларининг таркиби ва ҳаракати ҳисобини юритиш;
  •  
  • ходимларни аттестатсиядан ўтказишни ташкил қилиш;
  •  
  • ходимларга махсус даражали унвонлар ҳамда мартаба даражаларини бериш ва белгиланган хизмат муддати учун устама ҳақи тўлаб боришни ташкиллаштириш.

 

 71 234-52-40