Бугун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЙ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларида ДХМ соҳасига бириктирилган масъул ходимлар учун малака ошириш курслари бошланди.
Дарслар аввалида Институт директорининг биринчи ўринбосари Р. Хурсанов Институтнинг келгусидаги устувор йўналишлари ва ривожланиш стратегиясига бағишланган тақдимотни намойиш этди.
Курс давомида тингловчилар давлат хизматларини кўрсатиш, ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш ва амалий кўникмаларни ошириш бўйича зарур билим ва малакаларга эга бўлишади.
Мақсад — фуқароларга янада сифатли ва қулай давлат хизматларини кўрсатиш тизимини мустаҳкамлаш!
|
|
![]() |