+998 71 200 02 35
Марказ янгиликлари
ЮРИСТЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Мамлакатимизда жамиятнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш давр талаби ҳисобланади. Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини янада юксалтиришни таъминлаш, бозор иқтисодиёти қонуниятлари ҳуқуқий асосларин.....


Батафсил
Ўқув жараёни

Марказ таълим фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари қоидалари, давлат ва жамият ҳаётини модернизациялаш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий соҳалардаги ислоҳотларнинг йўналишлари ва замонавий талаблари асосида шунингдек, халқаро стандартлар ва ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган юрист кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари асосида амалга оширади.

Ўқув дастурлари
  • Марказга ўқишга юбориладиган ходимлар касбий йўналиши бўйича гуруҳларга бўлинган ҳолда ўқитилади, уларнинг ўқиш вақти ва муддати Марказ билан келишилган ҳолда тайёрланган ҳамда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси томонидан тасдиқланадиган тақсимот-режаларга мувофиқ белгиланади.
  • Ўқишга юборилган ходимларнинг Марказга етиб келиши тақсимот-режаларга асосан тегишли ташкилотлар томонидан таъминланади. Марказнинг ўқув дастурлари юрист кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига асосан ишлаб чиқилади.
Тингловчилар учун
Фойдаланувчилар учун