+998 71 200 02 35

“Халқаро шартнома ҳуқуқи ва инвестиция келишувлари” мавзусидаги халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш курслари бошланди!

05.11.2025 612

Бугун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида халқаро даражадаги профессионал ўқитиш курсининг биринчи куни бўлиб ўтди. Машғулотлар “Бакер Botts (Буюк Британия)” юридик фирмасининг ҳамкорлари — Alistair Wishart ва Nabil Khodadad томонидан олиб борилди.

Дастлабки кун мавзулари қуйидагиларни қамраб олди:

- Лойиҳани амалга ошириш босқичлари ва вақт жадвали

- Хатарларни тақсимлаш ёндашуви

- EPC шартномаларини музокара қилиш стратегияси

- Энг кўп музокара қилинадиган 10 та масала

Кейинги машғулотда иштирокчилар энергетика соҳасида лойиҳа молиялаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари билан танишдилар.

- Лойиҳаларни молиялаштиришнинг асосий хусусиятлари

- Лойиҳа билан боғлиқ асосий хатарлар

- Молиялаштириш манбалари

- Лойиҳаларни молиялаштириш жараёнининг босқичлари

- Ўзбекистон ва Туркия мисолидаги амалий ҳолатлар

Ушбу курс “White & Case”, “Foley Hoag”, “Squire Patton Boggs”, “Curtis”, “Mayer Brown”, “CMS”, va “Baker Botts” каби халқаро миқёсда тан олинган юридик фирмалар экспертлари иштирокида ўтказилмоқда.