+998 71 200 02 35

Институт вакиллари Тожикистонда ўтказилган қонун устуворлиги бўйича миллий форумда иштирок этдилар

05.11.2025 509

Тожикистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан Душанбе шаҳрида “Қонун устуворлиги бўйича 11-миллий форум” бўлиб ўтди.

Форумнинг асосий мақсади — МДҲ мамлакатлари вакилларини ягона мулоқот майдонида бирлаштириш, ўзаро тажриба алмашиш, ҳуқуқий ислоҳотлар борасидаги илғор тажрибаларни муҳокама қилиш ҳамда минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборат бўлди.

Директор Есемурат Канязов форумда кириш сўзи билан чиқиш қилди ҳамда биринчи сессияда — “Адолатга эркин кириш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг конституциявий кафолати сифатида” мавзусида шунингдек, у “Рақамлаштириш шароитида фуқаролик ҳуқуқи: рақамли мулк, смарт шартномалар ва электрон далиллар” мавзусида маъруза билан иштирок этди.

Тадбир давомида МДҲ давлатлари адлия тизими вакиллари ўзаро фикр ва тажриба алмашиб, қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқий тизимни рақамлаштириш йўналишларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.