Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда БМТнинг қочоқлар ҳуқуқлари бўйича Агентлиги ҳамкорлигида 2023 йил 8 ноябрь куни "Фуқаролиги бўлмаган ва бошпанасиз шахслар ҳуқуқлари: халқаро стандартлар ва Ўзбекистон тажрибаси" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.
Конференциядан кўзланган мақсад - фуқаролиги бўлмаган ва бошпана масалалари бўйича салоҳиятини мустаҳкамлаш, фуқаролиги бўлмаганларни камайтириш ва олдини олиш бўйича халқаро стандартлар ва илғор тажрибалар билан таништириш, ушбу муаммоларни ҳал этиш амалиёти билан бўлишиш ҳамда мутахассислар ва кенг жамоатчилик ўртасида ўзаро тажриба алмашинуви майдонини яратишдан ибора