+998 71 200 02 35

“Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

19.11.2025 77

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 34 йиллиги муносабати билан Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир Институт директорининг биринчи ўринбосари Р. Хурсановнинг кириш сўзи билан бошланди. Рустам Холмуратович байроғимизнинг тарихий ва маънавий аҳамияти, унинг халқимиз бирлиги ва мустақиллигимиз рамзи сифатидаги ўрни ҳақида сўз юритди.

Тадбир давомида қуйидаги мавзуларда маърузалар тингланди:

• “Ўзбекистон байроқлари: тарихдан ҳозиргача”

• “Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш тартиби”

• “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисидаги қонунчилик ва уни бузганлик учун жавобгарлик масалалари”

• “Давлат байроғидан фойдаланиш бўйича хорижий тажриба”

Тадбир якунида Давлат байроғи бўйича қизиқарли интеллектуал ўйинлар ташкил этилди. 

Иштирокчиларга Ватан тимсоли бўлган Давлат байроғининг тарихи, маънавий қадр-қиммати ва ҳуқуқий асослари ҳақида кенг қамровли маълумотлар берилди. Шунингдек, тадбир фаоллари Институт директорининг диплом ва ташаккурномаси билан тақдирланди.