Институтнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: замонавий талаблар ва жараёнларни ҳисобга олган ҳолда адлия органлари ва муассасалари ходимлари, юридик хизмат, адвокатура, нотариат, суд эксперт.....
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида” 2024-йил 24-майдаги ПФ-80-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, адлия органлари ва муассасалари ходимлари, юридик хизмат, адвокатура, нотариат, медиация, интеллектуал мулк, суд экспертизаси, архив иши ва иш юритиш ҳамда бошқа соҳа мутахассисларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг замонавий тизимини йўлга қўйиш ҳамда уларни ўқитишни халқаро тажриба ва замонавий таълим стандартлари талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида171-сон қарори билан ташкил этилган. ...