+998 71 200 02 35

Замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва масофадан ўқитишни ташкил этиш бўлими


Замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва масофадан ўқитишни ташкил этиш бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида 2019 йил 27 июлдаги 531- сон қарори асосида ташкил этилган.

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Адлия вазирлигининг қарор ва бўйруқлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга таалуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Марказ Устави, Илмий кенгаши қарорлари, Марказ директорининг бўйруқлари ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг буйруғи билан тасдиқланган Замонавий ахборот технолигияларини жорий этиш ва масофадан ташкил этиш бўлими Низоми асосида олиб боради.

Бўлим таркиби бўлим бошлиғи ва 1 нафар бош мутахассисдан иборат.

Бўлим бошлиғи 3-даражали  адлия маслаҳатчиси - Ў.Жалолов

Бўлим бош мутаҳассис 2-даражали юрист - Х.Эргашев

 Бўлимнинг асосий вазифалари:

 Ўқув жараёнини инновацион технологиялари билан таъминлаш, масофадан ўқитиш таълим технологияларини ўқув жараёнига жорий этиш, масофавий таълим тизими электрон ресурслар базасини шакллантириш ва ривожлантириш, ходимларни ва тингловчиларни Марказ компьютер ва ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланиш тартиби ва техник хавфсизлик қоидалари билан таништириш ва  унга риоя этишларини назорат қилиш, Марказда мавжуд барча ахборот-компьютер ва ўқув-техник воситаларини узлуксиз ишлашини таъминлашдан иборат.

Бўлимнинг  телефон рақами: +99871 234-54-72