+998 71 200 02 35

Юрисконсулт


Юрисконсултнинг асосий вазифалари қуйидагилар:

 

  • Институтнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;
  •  
  • Институт томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назорат олиб бориш;
  •  
  • Институтнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида унинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;
  •  
  • Институт ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказиш;
  •  
  • шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, Институтнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш;
  •  
  • Институт раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўйиш;
  •  
  • мустақил равишда ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда Институт директорининг буйруқлари, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;
  •  
  • Институтда меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа битими ва бошқаларни) ишлаб чиқишда иштирок этиш, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текшириш ва ҳуқуқий хулоса бериш;
  •  
  • Институт ходимларининг касаба уюшмаси ва бошқа вакиллик органи ваколатларини амалга оширишда юридик ёрдам кўрсатиш;
  •  
  • шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилиш;
  •  
  • Институт манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва Институтга нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда иштирок этиш, Институт фаолиятида талабномалар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилиш;
  •  
  • қонун бузилиши кўрсатилган аризалар, таклифлар ва шикоятларни кўриб чиқишда иштирок этиш.

 

  71 234-55-40