Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 19-мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 171-сон қарорига мувофиқ имзоланган Устави асосида Халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Бўлим йўналишлари:
- халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;
- юридик соҳа вакилларини қайта тайёрлашни амалга оширувчи ихтисослашган хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда иш олиб бориш;
- халқаро лойиҳалар ва грантлар билан ишлаш.
Институтнинг халқаро алоқалари:
Институт юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш, хорижий ҳамкорлар билан шартномалар тузиш, тегишли халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда ўзаро манфаатли асосда илмий ахборотлар алмашиш ишларини йўлга қўяди, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ халқаро алоқаларни амалга оширади.
Институтнинг халқаро ҳамкорлик соҳасидаги фаолияти етакчи малака ошириш ва илмий-тадқиқот институтлари билан меморандумлар, ўзаро ҳамкорлик келишувларини тузиш, қўшма дастурларни амалга ошириш, таълим, маҳорат дарслари ва тажриба алмашиш учун хорижий олимлар, ўқитувчилар, мутахассисларни таклиф етиш, профессор-ўқитувчилар ва бошқа ходимларни ҳамда тингловчиларни етакчи хорижий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот институтларида малака ошириши ва стажировкаларини ташкил этиш, юриспруденциянинг долзарб масалалари бўйича халқаро илмий-амалий тадбирларда иштирок этишини ташкиллаштириш ҳамда халқаро конференция ва семинарларни, шунингдек қўшма халқаро илмий тадқиқотларни ўтказиш орқали такомиллаштириб борилади.