Бўлимнинг мақсади:
Марказда таълим жараёни бориши, унинг услубий ва ташкилий жиҳатдан таъминланганлигини кузатиш, таҳлил қилиш ва баҳолашдан иборат.
Вазифалари:
ўқув жараёнини мониторинг қилиш;
ўқув жараёнининг давлат талаблари асосида олиб борилаётганлигини кузатиш;
ўқув жараёнининг услубий ва ташкилий жиҳатдан таъминланганлигини аниқлаш;
профессор-ўқитувчилар томонидан таълим жараёнига оид ҳужжатларга риоя етилишини ўрганиш;
ўқув жараёни сифатини ошириш ва Марказ фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар киритиш;
тингловчиларнинг фанларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш;
Марказда турли сўровномалар ўтказиш ва уларнинг таҳлилини қилиш ва хулосалар чиқариш.
Бўлимнинг асосий йўналишлари:
ўқув жараёнини ўрганиш, таҳлил қилиш ва сифат жиҳатдан баҳолаш;
ўқув жараёнининг услубий таъминланиш мақсадида, профессор-ўқитувчилар томонидан замонавий ўқитиш методикасидан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш;
профессор-ўқитувчилар томонидан таълим жараёнига оид давлат талаблари, намунавий ўқув дастурлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя етилишини ўрганиш;
таълим жараёнининг ташкилий жиҳатдан тегишли бўлимлар томонидан таъминланганлигини ўрганиш;
тингловчиларнинг фанларни ўзлаштириш натижаларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ўзлаштириш даражаси бўйича ҳулосалар ишлаб чиқиш;
республика ва ҳорижий давлатларда қўлланилаётган замонавий, янги, илғор ўқитиш технологияларни ўрганиш ва ўқув жараёнига тадбиқ етиш бўйича тавсиялар киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан келиб тушган назоратдаги ҳужжатлар ва Марказ Илмий кенгаш қарорларининг кафедра ва бўлимлар томонидан ижроси таъминланганлигини ўрганиш;
Марказ тингловчилари ва профессор-ўқитувчилар, ходимлар ўртасида коррупцион аломатлар бор йўқлигини баҳолаш бўйича сўровномалар (анкета) ўтказиш умумлаштириш, таҳлил қилиш ва уларнинг натижалари юзасидан чиқарилган хулосалар бўйича таклифлар киритиш.
Бўлимнинг телефон рақами: + 99871 234-55-92