Бўлим “Хўжалик бўлими” номи билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 июлдаги 364-сонли қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги” 531-сонли қарорига асосан, “Маъмурий-хўжалик бўлими” деб қайта ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сон қарори талабидан келиб чиқиб Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда 2020 йил 16 октябрь куни “Маъмурий-хўжалик ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими” деб тасдиқланган.
Бўлим Марказнинг таркибий тузилмасининг бўғини ҳисобланади ва унинг таркиби Марказ тузилмасига асосан белгиланади.
Ҳозирда бўлимга Қосимов Элмурод Хушбоқович раҳбарлик қилиб келмоқда.
Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Адлия вазирлигининг қарор ва бўйруқлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга таалуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Марказ Устави, Илмий кенгаши қарорлари, Марказ директорининг бўйруқлари ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг буйруғи билан тасдиқланган Низомига амал қилади.
Бўлим Марказ директори ва директорнинг молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосарига бўйсунади.
БЎЛИМНИНГ МАҚСАДИ:
Марказда маъмурий-хўжалик ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини самарали ташкил этиш, маъмурий-хўжалик фаолиятини юритиш.
БЎЛИМНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ:
- Марказга тегишли бино ва иншоотлар, уларга тегишли ҳудудларни тоза ва озода сақлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини олиб бориш;
- “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 824-I-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 754-сонли қарори билан тасдиқланган “Аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби тўрисида низом” талаблари асосида фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишни ташкил этиш мақсадида мутахассислар жалб қилган ҳолда ўқув семенарларини ўтказиш;
- “Ёнғин хавсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-226-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган “Ёнғин хавфсизлиги қоидалари”га асосан, Марказ биносини зарур жиҳозлар билан жиҳозлайди ва профилактик ишларни олиб бориш ҳамда ёнғин асбоб-ускуналари билан таъминлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ШНК (шаҳарсозлик норма ва қоидалари) ва КМК (қурилиш меъёрлари ва қоидалари) норматив қурилиш ҳужжатлари талабларига асосан Марказ балансидаги биноларда олиб бориладиган жорий ва капитал таъмирлаш ишларини назорат қилиш;
- Марказ фаолияти учун зарур асбоб-ускуналар, мебель жиҳозлари, оргтехника, канцелярия ва хўжалик моллари билан таъминлаш;
- сотиб олинган оргтехника, асбоб-ускуналар ва мебель жиҳозларининг сифатли сақланишини ва таъмирланишини ҳамда ҳисобини олиб бориш;
- “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги ЎРҚ-472-сон Қонуни талаблари ва приципларига асосан, лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан бюджетдан ажратилган ва Марказ махсус маблағларидан оқилоналик, тежамкорлик ва самарадорлик билан фойдаланишни таъминлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги “Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспордан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги 154-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 19 мартдаги “Адлия органлари ва муассасаларида хизмат енгил автомобиллардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 94-ум-сонли буйруғи билан тасдиқланган низом талаблари асосида Марказ балансидаги автомашиналардан фойдаланишни ва узлуксиз фаолиятини таъминлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги “Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 273-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низом” талабларига асосан, Марказ балансидаги давлат мулки объектлари тўғрисидаги ҳисоботларни ўз вақтида юбориш;
- Марказ омборида товар-моддий бойликларнинг сифатли ва хавфсиз даражада сақланишини таъминлаш;
- Марказ биносининг алоқа, электр энергия, иссиқ ва совуқ сув тармоқларини доимий ва сифатли, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлаб туришини таъминлаш;
- Марказ раҳбариятининг кўрсатмасига асосан бошқа ишларни ташкиллаштиради.
Бўлимнинг телефон рақами: + 99871 234-55-40.