Марказнинг Халқаро ҳамкорлик бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги 87-сонли қарорига мувофиқ Марказнинг таркибий қисми сифатида ўз фаолиятини бошлаган.
Шунингдек, бўлим иш фаолияти Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг 2019 йил 17 июндаги 32-ум сонли буйруғи билан тасдиқланган Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 августдаги 149-ум-сон буйруғи асосида олиб борилади.
Халқаро ҳамкорлик икки йўналишда амалга оширилади:
- халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш ҳамда;
- юридик соҳа вакилларини қайта тайёрлашни амалга оширувчи ихтисослашган хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда иш олиб бориш.
1. Марказ бугунги кунда 9 та халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан (ЙХҲТ, USAID, БМТТД, GIZ, “Минтақавий мулоқот” ХННТ, ЙТТБ, Германиянинг Конрад Аденауер жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ЮНИCЕФ) ҳамкорлик қилади ҳамда улар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Жумладан, мазкур ҳамкорликлар натижасида ЙХҲТнинг (ОБСЕ) Ўзбекистондаги лойиҳа координатори томонидан Марказга 12 та компьютер жиҳозлари тақдим этилди ҳамда АҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури кўмагида Марказ ўқитувчилари ва ходимлари учун юридик инглиз тили (Legal English) ўқув курслари ташкил этилди.
Мазкур ҳамкорликлар натижаси ўлароқ 2022 йил давомида Марказда юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасига йўналтирилган жами 36 маротаба халқаро конференция, симпозиум, семинар-тренинг ва анжуманлар халқаро ҳамкор ташкилотлар (USAID, ЙХҲТ, ЙТТБ, “Минтақавий мулоқот” ХННТ, БМТТД, Конрад Аденауер жамғармаси ва GIZ) ҳамкорлигида ҳамда хорижий давлатларнинг (Словения, Буюк Британия, Латвия, Ирландия, Эстония, Сингапур, АҚШ, Германия, Озарбайжон, Россия) етук экспертлари иштирокида ташкил этилди.
Шунингдек, 2022 йил давомида 33 та хорижий ўқув муассасаларининг етакчи илмий-педагогик ходимлари ва экспертлари Марказдаги ўқув жараёнига халқаро ташкилотлар (USAID, ЙХҲТ, ЙТТБ, “Минтақавий мулоқот” ХННТ, БМТТД, Конрад Аденауер жамғармаси ва GIZ) ҳамкорлигида, хусусан Словения, Буюк Британия, Латвия, Ирландия, Эстония, Сингапур, АҚШ, Германия, Озарбайжон, Россия ва бошқа давлатлардан жалб қилинди.
2. Марказнинг халқаро алоқаларини янада кучайтириш мақсадида ҳозирги вақтда Озорбайжон, Латвия, Туркия, Россия ҳамда Япония давлатларининг тегишли муассасалар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича Меморандум лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилиб, Япония Адлия вазирлигининг илмий-тадқиқот ва таълим институти Халқаро ҳамкорлик бошқармаси билан 2023-2025 йилларга мўлжалланган “Ҳамкорлик дастури” имзоланиш арафасида.
Шу вақтга қадар хорижий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Марказ томонидан Япония, Қозоғистон, Озорбайжон, Россия ва Беларус давлатларининг турдош ташкилотлари билан 10дан зиёд ҳамкорликдаги ишлар/тадбирлар амалга оширилди.
Хусусан, Қозоғистон Республикаси Олий суди қошидаги Одилсудлов академияси ректори Баймолдина З.Х. ҳамда Беларус Давлат университетининг Судьялар, прокурорлар, Суд ва Адлия ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директори Здрок О.Н. “Юрист ахборотномаси” электрон журнали Таҳрир ҳайъати аъзолари ҳисобланади. Шунингдек, Япония Адлия вазирлигининг илмий-тадқиқот ва таълим институти (Институт) билан илмий ахборот алмашинуви доимий равишда амалга ошириб келинмоқда.
Маълумот учун: 2022 йилнинг 30 март куни Институт халқаро ҳамкорлик департаменти илмий ишлар тўпламининг махсус – ICD NEWS янгиликлари тўпламнинг 20 йиллигига бағишланган сонида Оммавий-ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти, ю.ф.н. Шахноза Ганибаеванинг ““New in the Constitution of Uzbekistan: Securing the guarantee of the rights of youth” – “Ўзбекистон Конституциясида янгилик: Ёшлар ҳуқуқларини кафолатлаш” номли мақоласи чоп эттирилди.
Марказнинг “Юрист Ахборотномаси” журналининг 2022 йил 2-сонида Институт халқаро ҳамкорлик департаменти бошлиғи НАИТО Шинтаронинг “Overview of Drafting Legislative Bills in Japan –Focusing on Avoiding Inconsistency in Laws” номли мақоласи чоп этилди.
Шунингдек, Марказ доценти, ю.ф.н. Ганибаева Ш.К. Қозоғистон Республикаси Олий суди қошидаги Одилсудлов академияси журналининг Таҳририят кенгаши аъзоси ҳисобланади.
Бундан ташқари, 2022 йил мобайнида 10 нафар Марказ ходимларининг 8 та хориж давлатларига жумладан, Швеция, Сингапур, Россия, Туркия, Словения, Латвия ва Қозоғистон давлатларига хизмат ва ўқув сафарлари ташкил этилди.
Қолаверса, Марказда олиб борилаётган ўқув жараёнини такомиллаштириш мақсадида Америка, Араб, Осиё, Европа, МДҲ давлатларнинг (АҚШ, Аргентина, Австрия, Буюк Британия, Арманистон, Беларус, Венгрия, Германия, Грузия, Чили, Канада, Россия, Франция, Озарбайжон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқалар) 50 га яқин турдош таълим муассасалари бўйича маълумотлар базаси шакллантирилган ҳамда улар билан алоқаларни ўрнатиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.