+998 71 200 02 35

Касбий қайта тайёрлаш курслари


УМУМИЙ ЎРТА, ЎРТА МАХСУС ВА ПРОФЕССИОНАЛ ТАъЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҲУҚУҚИЙ ФАНЛАРДАН ДАРС БЕРАДИГАН, ОЛИЙ НОЮРИДИК МАъЛУМОТГА ЭГА ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 19-мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари тўғрисида”ги низом асосида касбий қайта тайёрлаш курслари ташкил этилади.

Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари — умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлар бўйича юқори савияда педагогик фаолиятни юритиш учун етарли даражадаги билим олиш ва кўникма шакллантиришни назарда тутадиган ўқитиш шакли ҳисобланади.

I. Курснинг мақсад ва вазифалари

1.1 Курснинг мақсади:

Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган педагог кадрларни юқори савияда қайта тайёрлаш.

1.2. Курснинг асосий вазифалари:

а) Педагог кадрларнинг ҳуқуқий билимларини янгилаш ва ривожлантириш.

б) Таълим муассасаларида замонавий педагогик технологияларни қўллашни ўргатиш.

д) Ўқувчиларни ҳуқуқий фанларни ўқитиш бўйича амалий кўникмалар билан таъминлаш.

э) Педагог кадрларни касбий ўсиш ва малакасини ошириш учун зарур бўлган асосий билимлар билан таъминлаш.

II.Касбий қайта тайёрлаш курсларига қабулни ташкил этиш

Буюртмачи ҳар йили 15-ноябрга қадар кейинги календар йилда касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқиши режалаштирилган педагог кадрлар рўйхатини Институтга тақдим этади. Курс муддати, талабгорлар рўйхати акс эттирилган режа-график буюртмачи ва Институт томонидан тасдиқланиб, ҳар йили 15-декабрдан кечиктирмасдан, буюртмачи томонидан талабгорларнинг асосий иш жойига тақдим этилади ҳамда талабгорлар босқичма-босқич курсларга йўналтирилади.

III.Курсларнинг ташкил этилиши

Касбий қайта тайёрлаш курслари масофавий таълим шаклида ташкил этилиб, қоида тариқасида, Институт кенгаши томонидан тасдиқланадиган тўрт ойлик ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ ўтказилади. Ўқув жараёни Институтнинг ва масофавий таълимга оид махсус бошқа таълим платформаларида онлайн ҳамда оффлайн режимда ташкил қилинади.

IV.Касбий қайта тайёрлаш  курс якуни натжалари

Якуний имтиҳон: Якуний имтиҳон тест синовлари шаклида ўтказилади. Тестлар онлайн ва оффлайн режимда ўтказилиши мумкин. Якуний имтиҳонда тест синовлари учун ажратилган максимал баллнинг 56 фоизидан кам балл тўплаган тингловчилар курсларни муваффақиятли ўзлаштирмаган ҳисобланади ва кейинги касбий қайта тайёрлаш курслари якунида фақат бир марта қайта топшириш имкони берилади. Бунда тингловчилар тест синовларини пулли асосида буюртмачининг маблағлари ёки тингловчининг ўз ҳисобидан такроран топширади.                                                                              

V.Курс якуни

Курсни муваффақиятли якунлаган тингловчиларга Институт директорининг буйруғи давлат намунасидаги диплом берилади.

VI.Касбий қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатган тингловчиларга имтиёзлар

Мактаб таълими тизимида ишловчи педагоглар беш йил давомида малака оширишдан озод этилади.

Ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида ишловчи педагоглар эса уч йил давомида малака оширишдан озод этилади.