+998 71 200 02 35

Ахборот-ресурс маркази


“Кутубхона” номи билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги 364-сонли қарорига  асосан  ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги “ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги” 531-сонли қарорига асосан, “Ахборот-ресурс маркази” деб қайта ташкил этилган. Кутубхонада турли йилларда бир қатор ходимлар О.Санакулов, Д.Калиева ва Н.Каримовалар бошчилик қилишган.

2020 йил декабрь ойидан бошлаб кутубхонада Н.Каримова раҳбарлик қилиб келмоқда. Ўтган йиллар мобайнида кутубхонада К.Авазова Г.Йўлчиева ва Э.Хужамов етакчи кутубхоначи лавозимларида меҳнат қилишган.

Ахборот-ресурс маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги №4354 “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисидаги” қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Адлия вазирлигининг қарор ва буйруқлари, Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлигининг малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга таалуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Марказ Устави, Илмий кенгаши қарорлари, Марказ директорининг буйруқлари ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

Ахборот-ресурс маркази таркиби 1 нафар мудирадан иборат.

 АРМнинг асосий вазифалари:

 - Марказ ходимлари ва тингловчиларга ахборот-ресурс хизматларини кўрсатиш учун сифат жиҳатидан янги ва қулай шарт-шароитлар яратиш;

-замонавий электрон (виртуал) кутубхоналар тармоғини ривожлантириш мақсадида, ўз ахборот-ресурсларини яратиш ва уларни сифатли тўлдириб бориш;

-АРМ да мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, адабиётлар ва бошқа нашрларни қатьий ҳисобга олиниш, сақлаш ва ўрнатилган муддатларда ҳужжатлаштиришни таъминлаш;

-Марказ ҳодимлари ва тингловчиларига ҳар қандай (босма,мультимедиа ва рақамли) ташувчиларда, шу жумладан, интернет тармоғида сифатли ахборот манбаларидан фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида, уларга АРМда мавжуд компьютер воситаларидан ва АРМ фондидан фойдаланиш қоидаларини тушунтириш;

- тингловчиларга мустақил таьлим олиш ва мулоқот доирасини кенгайтириш имкониятларини таьминлаш; 

- замонавий ахборот технологиялари асосида Марказ ходимлари ва тингловчиларнинг илмий, таълим ва ахборотга эга бўлиш эҳтиёжларини қондириш;

- масофадан ўқитиш таълим хизматларини ахборот-ресурслар билан таъминлаш;

- Марказ ҳодимлари ва тингловчилари учун замонавий электрон кутубхона тармоғини ривожлантириш.

Ахборот-ресурс марказининг иш  телефони:+99871  234-51-82