+998 71 200 02 35

Юристлар малакасини ошириш марказида «АДЛИЯ АЁЛИ» республика кўрик танловининг дастлабки босқичи ўтказилди.

11.10.2023 1224

Унда Марказда фаолият юритаётган 5 нафар хотин-қизлар учта шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Биринчи шартда қатнашчиларнинг билим ва тажрибалари ҳуқуқий мавзулардан шакллантирилган 30 та тест саволлари орқали синовдан ўтказилди. Иккинчи шартда эса  улар қонунчиликка оид долзарб таклифларини билдиришди. Охирги шартда хотин-қизларимиз спорт мусобақасида шашка тури бўйича беллашишди.   

Танловнинг якуний натижаларига кўра, Юристлар малакасини ошириш маркази масъул ходими Н.Нурмухаммедова ғолиблик ҳамда танловнинг Республика босқичида қатнашиш йўлланмасини кўлга киритди.

Танлов ғолиби ва иштирокчилари фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.