Унда Марказда фаолият юритаётган 7 нафар хотин-қизлар учта шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Биринчи шартда қатнашчиларнинг билим ва тажрибалари ҳуқуқий мавзулардан шакллантирилган 30 та тест саволлари орқали синовдан ўтказилди. Иккинчи шартда эса иш фаолияти давомида дуч келадиган долзарб муаммоларни ҳал этиш учун қонунчиликка тақдим қилиш мумкин бўлган таклифлари эшитилди. Сўнгги учинчи шартда эса уй юмушларидаги бекалик қобилиятини намоён этдилар.
Танловнинг якуний натижаларига кўра, Юристлар малакасини ошириш маркази Ҳалқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ш.Aбдуллайева ғолиблик ҳамда танловнинг Республика босқичида қатнашиш йўлланмасини кўлга киритди.
Танлов ғолиби ва иштирокчилари фахрий ёрлиқ ҳамда есдалик совғалари билан тақдирланди.