Жорий йилнинг 30 август куни Адлия вазирлиги Маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантириш ва мониторингини юритиш бошқармаси бошлиғи Б.Азизов иштирокида Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Қонуннинг моҳияти ва уни давлат бошқарувидаги аҳамияти мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.
Семинар давомида Марказ олимлари ва амалиётчи мутахассислар мазкур Қонунчиликни такомиллаштириш ва соҳадаги муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.
Семинар якунида мавзу бўйича амалиётда учраётган баҳсли саволларга жавоб олинди.