+998 71 200 02 35

“Юридик ёзишмалар ва ҳуқуқий тадқиқотлар ўтказиш” мавзусида тренинг бошланди.

16.09.2022 2021

Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан халқаро алоқаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунга кўра, Марказ юрист кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида бир қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Хусусан, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (УСАИД) ва Марказ ўртасида биргаликда ўқув машғулотлари ташкил этиш бўйича манфаатли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Жорий йилнинг 14-16 сентябрь кунлари Марказ профессор-ўқитувчи ва ходимлари учун Сиетл Университетининг профессори Лорел Каари Оуц томонидан “Юридик ёзишмалар ва ҳуқуқий тадқиқотлар ўтказиш” мавзусида  инглиз тилида маҳорат дарслари бўлиб ўтмоқда.

Тадбирнинг биринчи куни интерфаол шаклда ўтиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар