Мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва малака ошириш тизими доимий равишда ривожланиб бормоқда. Сўнгги йилларда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва демократлаштириш жараёнлари ҳуқуқшунослардан янги билимлар ва малакаларни талаб қилмоқда. Ушбу жараёнларнинг муваффақиятли амалга оширилиши учун ҳуқуқий таълим ва ўқитиш тизимининг янги ёндaшувлар асосида ривожланиши муҳимдир.
Шу мақсадда, Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ҳамкорлигида “Uzbek law I” - “Миллий қонунчилик I” ўқув курси ташкил этилди.
Бундан ташқари, талабалар хорижий давлатларнинг ҳуқуқий тажрибасини ўрганиш имкониятига эга бўлдилар. Дарслар юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва тажрибали амалиётчилар томонидан олиб борилди.
Ҳамкорликда ташкил этилган ўқув курсининг 1-семестрини тамомлаган 50 нафар талабаларга сертификатлар топширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан биргаликда ўқув курсларини ташкил этишда яқиндан ҳамкорлиги учун Университет раҳбарияти “Ташаккурнома” билан тақдирланди.
Келгусида бу ҳамкорлик янада кенгайиб, юридик таълимда янги йўналишлар ва имкониятлар яратишда давом этади.