+998 71 200 02 35

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти делегацияси Шанхайда халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

17.06.2025 52

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директори Есемурат Канязов бошчилигидаги делегация жорий йил 16–19 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳрида бўлиб ўтаётган “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) иқтисодий ва савдо фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш форуми”да иштирок этмоқда.

Форум доирасида ўтказилган сессияларда институт директори Й.Канязов “Ҳуқуқий инфратузилма ва иқтисодий ислоҳотлар симбиози” мавзусида маъруза билан қатнашди. Унда Ўзбекистонда амалга оширилаётган чуқур ҳуқуқий ислоҳотлар, жумладан, иқтисодий тараққиётга хизмат қилувчи ҳуқуқий инфратузилмани мустаҳкамлаш бўйича илғор тажрибаларни тақдим этди.

Мазкур халқаро форум доирасида делегация аъзолари ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлар вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, янги ташаббус ва ғояларни илгари суриш имкониятига эга бўлдилар.