+998 71 200 02 35

Юридик фан ва амалиёт ўртасидаги узвийлик

22.05.2025 221

 Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида бўлиб ўтган “Юридик фан ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти катта ўқитувчиси Зафаржон Рахмонов “Юридик фан ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида ягона ёндашувни қўллаш масалалари” мавзусида маъруза билан иштирок этди.

Маърузада:

▪️ ҳуқуқий нормаларнинг бир хил талқин қилиниши ва қўлланиши зарурлиги,

▪️ суд амалиётида ягона ёндашувни шакллантириш,

▪️ илм-фан ва амалиёт ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш,

▪️ ҳуқуқий таълимда методик бирликни таъминлаш,

▪️ шунингдек, “Ягона ёндашув индекси”ни жорий этиш каби таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

Мазкур анжуман юридик фан ва амалиётда ягона ёндашувга эришиш йўлида муҳим илмий-амалий майдон бўлиб хизмат қилди.