+998 71 200 02 35

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

20.12.2024 136

Бугун 20 декабрь куни Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази катта ўқитувчиси Зафаржон Рахмонов, Раҳматилла Деҳқонов ҳамда кафедра ўқитувчиси Жавлонбек Жўраевлар  Мирзо Улуғбек туманидаги 142-мактабга ташриф буюриб, ёшлар билан учрашди.

Учрашувда ёшларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, ёшларга яратилаётган имкониятлар, ҳозирги кунда мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасини ривожлантириш, ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.  Ёшлар очиқ мулоқот чоғида ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олишди.