+998 71 200 02 35

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

20.10.2023 1399

«Янги меҳнат кодекси билан меҳнат жамоаларида» акцияси доирасида жорий йилнинг 19-октабр куни Юристлар малакасини ошириш маркази ва Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари иштирокида Самарқанд вилоят юридик техникумида таҳсил олаётган ёшлар ва ўқитувчилар билан маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга берилаётган имкониятлар, Янги Ўзбекистонда ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар хусусида атрофлича тушунтиришлар берилди.