+998 71 200 02 35

Япония давлатида малака ошириш амалиёти бошланди

26.11.2024 1371

Жорий йилнинг 21-29-ноябрида Ўзбекистон адвокат ва нотариусларидан ташкил топган тингловчилар  Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот ва ўқитиш институти  билан ҳамкорликда  малака ошириш амалиёти ташкил этилди. 

Мазкур ўқув сафарида адвокат ва нотариуслар делегацияси Япония давлатига юборилди. Гуруҳга Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг биринчи ўринбосари Ш.К.Саидов бошчилик қилмоқда.

Ташриф давомида Япония адлия ва нотариат тизими билан яқиндан танишиш,  Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот ва таълим институти профессорларининг маърузаларини ўтказиш,   Япония нотариуслар Миллий Ассосиасияси, Япония адвокатлар федерацияси ҳамда Япония Адлия вазирлигининг халқаро ҳамкорлик департаментига ташрифлар режалаштирилган.