+998 71 200 02 35

Хорижлик ҳамкасблар билан учрашувлар давом этмоқда.

27.07.2023 983

Бугун 27 июль куни Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги Малака ошириш институти вакилларидан иборат делегация бир нечта идоралар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Меҳмонлар учун Адлия вазирлиги Марказий аппарати биносига экскурция ташкил этилди. Адлия вазирлиги ҳузуридаги энг янги  IT-технологиялари ва рақамли ускуналар билан жиҳозланган Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази, замонавий услубда жиҳозланган кутубхона, вазирлик ҳудудида жойлашган «Адлия органлари тарихи» музейини томоша қилиб, Ўзбекистон адлия тизими тарихи билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек делегация аъзолари Тошкент давлат юридик унверситети, «Мадад» ННТ, Ўзбекистон Республикаси нотариал палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси фаолияти билан ҳам танишдилар.

Делегация таркибига ушбу идораларнинг тарихи, фаолияти, ютуқлари, иш методлари, илмий салоҳияти ва бошқалар бўйича атрофлича маълумот бериб ўтилди.