Бугунги кунда Юристлар малакасини ошириш маркази хорижий давлатлар билан ҳамкорликда малака ошириш курсларини ташкил этиш имкониятига эга. Бу каби хорижда малака ошириш амалиётларининг жорий этилиши, тингловчиларда тажриба ва билимларни мустаҳкамлаш ҳамда иш фаолияти учун зарур бўлган барча янгиликлардан хабардор бўлиш имкониятини яратади.
Юристлар малакасини ошириш маркази тингловчилари учун 2024 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ЯПОНИЯ давлатида малака ошириш амалиёти ташкил этилади.
Тингловчилар ташриф давомида:
Хорижий давлат адлия ва юридик соҳа тизими билан яқиндан танишиш;
Чет эллик тажрибали ҳамкасблар билан ҳуқуқ масалалари бўйича фикр ва тажриба алмашиш;
Етакчи ҳуқуқшунослар, амалиётчи адвокат ва нотариусларнинг маъруза ва ўқув семинарларида иштирок этиш имкониятига эга бўлишади.
Юристлар малакасини ошириш маркази тингловчилари учун 2024 йилнинг 11-20 ноябрь кунлари Россия Федерациясининг Москва ва Санк-Петербург шаҳарларида малака ошириш амалиёти ташкил этилади.
Тингловчилар ташриф давомида:
Хорижий давлат адлия ва юридик соҳа тизими билан яқиндан танишиш;
Чет эллик тажрибали ҳамкасблар билан ҳуқуқ масалалари бўйича фикр ва тажриба алмашиш;
"Державинские чтения" халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиш имкониятига эга бўлишади.
Батафсил маълумот учун:
+99871-234-53-46
+99871-234-57-13