Жорий йилнинг 17 август куни Юристлар малакасини ошириш маркази ва Япония Адлия вазирлигининг илмий-тадқиқот ва таълим институти вакиллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ташкилотлар ўртасида келгусидаги ҳамкорлик масалалари ва лойиҳалар муҳокама қилинди.
Учрашувдан мақсад - Юристлар малакасини ошириш маркази ва Япония Адлия вазирлигининг илмий-тадқиқот ва таълим институти ўртасида 2023–2025 йилларга мўлжалланган «Ҳамкорлик дастури»га мувофиқ академик мобилликни ривожлантириш юзасидан муҳокамалар ўтказишдан иборат.