+998 71 200 02 35

#халқаро_ҳамкорлик

11.05.2023 1768

Жорий йилнинг 11 май куни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида Юристлар малакасини ошириш маркази ва Бутунроссия Давлат Адлия университети (Россия Адлия вазирлигининг Россия ҳуқуқ Академияси) ўртасида англашув меморандумини имзоланиш маросими бўлиб ўтди.

Меморандумнинг имзоланишидан мақсад - икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳуқуқий таълим сифатини ошириш бўйича тажриба алмашиш, Бутунроссия Давлат Адлия университети билан янада барқарор ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳисобланади.

Марказ ва Бутунроссия Давлат Адлия университети ўртасидаги англашув меморандумини имзолаш маросими жорий йилнинг 11-13 май кунлари Россия Федерацияси Адлия вазирлиги ва «РОСКОНГРEСС» томонидан ўтказилаётган Петербург халқаро юридик форуми ХИ тадбири доирасида ташкил этилди.