+998 71 200 02 35

Халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш курслари давом этмоқда

19.11.2025 81

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида халқаро савдо ҳуқуқи йўналишидаги навбатдаги машғулот бўлиб ўтди.

Мазкур дарсни Мизулин Николай (Mayer Brown International LLP, АҚШ) томонидан олиб борилди. Машғулот давомида курс ичтирокчиларига қуйидаги мавзулар ёритиди:

• ЖТТ (WТО) ва унинг институционал тузилмаси

• Асосий қоидалар ва тамойиллар

• “Ноҳақ” савдо амалиётлари бўйича қоидалар

• Истиснолар: савдо ва бошқа ижтимоий манфаатлар

• Кўп томонлама савдо тизимига замонавий чақириқлар, АҚШ тарифлари ва глобал жавоблар

• Минтақавий / преференсиал савдо келишувлари

• Ўзбекистон ЖТТ аъзоси бўлгач кутилаётган таъсирлар

Мазкур курслар тингловчиларга халқаро савдо муносабатларидаги замонавий жараёнлар ва талаблар ҳақида чуқур назарий ҳамда амалий билим беришга қаратилган.