Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида Германиянинг Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси (ИРЗ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда Институт директори Е. Каньязов ва ИРЗнинг Марказий Осиё бўйича ҳудудий раҳбари С. Ҳайри иштирок этди. Томонлар иккиёқлама ҳамкорлик истиқболлари, илмий-услубий фаолиятда ўзаро тажриба алмашинуви ҳамда қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув очиқ ва конструктив муҳитда ўтди. Ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.