+998 71 200 02 35

ХАЛҚАРО ЭКСПEРТ ВА НАЖОТ НУР ИШТИРОКИДА ДАРС МАШҒУЛОТЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

16.10.2024 2293

Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан патент вакиллари учун  "S and O IP Consulting" масъулияти чекланган жамияти вакили Ангелина Тарасова  иштирокида дарс машғулотлари ташкил этилди.

 "Контрафакт маҳсулотлари, машҳур бренд маҳсулотлари" мавзусида бўлиб ўтган дарс машғулоти давомида муаллифлик  ва  турдош  ҳуқуқ  объектларига  бўлган  ҳуқуқларни ҳимоя қилишга оид халқаро ва миллий механизмлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Марказда малака ошираётган адвокатлар гуруҳи  тингловчилари учун “Нотиқлар ва телерадиобошловчилар тайёрлаш маркази” раҳбари НАЖОТ НУР иштирокида “Нутқ орқали инсонларга таъсир ўтказиш ва уларни бошқариш. Юристнинг нотиқлик санъати” мавзусида семинар-тренинг  ташкил этилди. 

Семинар-тренингда тингловчилар нутқ орқали инсонларга таъсир ўтказиш ва уларни бошқариш, юристнинг нотиқлик кўникмаларини   ривожлантириш юзасидан  керакли билим ва амалий тажрибаларга эга бўлишди.