8-декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази “Ўзагросуғурта” АЖ билан ҳамкорликда семинар ташкил этилди. Тадбирда Бош қомусимизнинг яратилиш тарихи, янги таҳрирдаги Конституциямизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ифодаланиши, фуқаро ва давлат ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг белгиланиши, ҳуқуқий таъсир чораларининг мутаносиблик принциплари юзасидан фикр алмашилди.
- Бош қомусимизда акс этган асосий принциплар, ҳуқуқ ва эркинликлар, нормаларни тушунтириш, уларни халқчил тилда аҳолига етқазиш борасида жойларда ҳуқуқий-тарғибот ишлари амалга оширилмоқда, - дейди Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази провизор-ўқитувчиси Шоҳжаҳон Жумаев. – Жумладан, Юристлар малакасини ошириш маркази ходимлари ҳам турли ташкилотларда, ҳусусан, бугун мана “Ўзагросуғурта” АЖ ва унинг филиал ходимлари учун Конституция мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тадбир ташкил этилди.
Таъкидландики, 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда умумхалқ овоз бериши орқали янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Унда аввало инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, дахлсизлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида тан олиниши қайд этилган. Семинарда янги моддалар йиғилганларга атрофлича тушунтирилди.
Тадбир давомида Бош қомусимизда киритилган янги нормаларнинг мазмун–моҳияти ҳаётий ўхшатишлар орқали очиб берилди. Семинарда шунингдек, интерфаол усуллар, қизиқарли савол-жавоблар орқали ҳам йиғилганлар кенг маълумотга эга бўлдилар.