Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Тошкент вилоятидаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларининг малакалари оширилмоқда.
“Ҳуқуқий билимларни ошириш” бўйича қисқа муддатли сайёр дарс машғулотлари доирасида тингловчилар:
Ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан кучли ҳимоя қилинишга муҳтож шахсларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари;
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш;
Юридик хизматнинг низоларни муқобил ҳал этиш бўйича чоралар кўришдаги роли;
Фуқаролик судларида иш юритишнинг ўзига хос хусусиятлари;
Меҳнат интизомини таъминлаш, давлат харидларини ўтказишни ташкил этиш механизмлари ва тартиб-таомиллари ҳамда бошқа соҳага оид мавзулар юзасидан малакаларини оширадилар.