+998 71 200 02 35

Тошкент давлат юридик университетининг битирувчи талабалари билан учрашув ташкил этилди

09.05.2024 766

Жорий йилнинг 7 май куни Юристлар малакасини ошириш маркази ва Aдвокатлар палатаси ҳамкорлигида Тошкент давлат юридик университетининг битирувчи талабалари учун учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Юристлар малакасини ошириш маркази Касбий кўникмаларни ривожлантириш кафедраси катта ўқитувчиси З.Рахмонов, Хусусий ҳуқуқий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Б.Рахимберганова, Ахборот ресурс маркази бош мутахассиси М.Толипова ҳамда адвокат А.Ахмедов, Ж.Халиков, С.Салимова, К.Бахоуддининов, А.Абдуллаевлар иштирок этишди.

Тадбир давомида талаба ёшларга сўнгги йилларда адвокатура соҳасига берилаётган эътибор, адвокат мақомига эга бўлишга оид айрим талабларнинг бекор қилиниши ҳамда соҳага оид қонунчиликка киритилган сўнгги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди.