Шанхай шаҳрида бўлиб ўтаётган форум доирасида Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти делегацияси Шанхай сиёсатшунослик ва ҳуқуқ университети проректори, профессор Луо Лиганг билан учрашди.
Учрашув давомида икки томонлама таълим, илмий-тадқиқот ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви борасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар юридик кадрларни тайёрлашда илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, қўшма семинар ва конференциялар ўтказиш, шунингдек, стажировка дастурлари ва қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Суҳбат якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича Меморандум имзолашга келишиб олдилар.
Ушбу мулоқот икки таълим муассасаси ўртасида барқарор илмий-ҳуқуқий ҳамкорлик пойдеворини яратишга хизмат қилади.