+998 71 200 02 35

САМАРҚАНДДА САЙЁР МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

10.04.2023 1937

2023 йил 10 апрель кунидан бошлаб Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган  адвокат ва юрисконсультлар учун  икки ҳафтага мўлжалланган сайёр малака ошириш ўқув курслари бошланди.

Машғулотларга Юристлар малакасини ошириш марказининг етакчи профессор-ўқитувчилари билан бирга вилоят адлия бошқармаси, Адвокатлар палатасининг вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари ва амалиётчи мутахассислар жалб қилинган.

Малака ошириш давомида тингловчилар Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштириш жараёнлари, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмлари, қонунчиликдаги янгиликлар, коррупцияга қарши курашишнинг миллий ва халқаро тизими, давлат хизматчиларининг одоб-аҳлоқ қоидалари, фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асослари, маъмурий тартиб-таомиллар бўйича  билим ва кўникмаларини оширадилар.