Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган адвокатлар учун икки ҳафтага мўлжалланган сайёр малака ошириш ўқув курслари бошланди.
Машғулотларга Юристлар малакасини ошириш марказининг етакчи профессор-ўқитувчилари билан бирга вилоят адлия бошқармаси, Адвокатлар палатасининг вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари ва амалиётчи мутахассислар жалб қилинган.
Малака ошириш давомида тингловчилар Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштириш жараёнлари, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмлари, қонунчиликдаги янгиликлар, коррупсияга қарши курашишнинг миллий ва халқаро тизими, давлат хизматчиларининг одоб-аҳлоқ қоидалари, фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асослари, маʼмурий тартиб-таомиллар бўйича билим ва кўникмаларини оширадилар.