Жорий йилнинг 14–22-ноябрь кунлари Ўзбекистон адвокатлари учун Россия Федерациясида малака ошириш амалиёти бўлиб ўтади.
Мазкур ўқув сафарида адвокатлар делегацияси Россия Федерациясига юборилди. Гуруҳ раҳбари сифатида Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири Севархон Марипова кузатиб бормоқда.
Ташриф давомида Россия давлат идоралари ва муассасаларига ташриф буюриш, уларнинг асосий вазифалари билан танишиш ва россиялик ҳуқуқшунослар билан учрашувлар ўтказиш, шунингдек мазкур ўқув курсни доирасида "Державинские чтения" халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этиши назарда тутилган.