Юристлар малакасини ошириш маркази Тошкент вилояти филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари учун “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш” қисқа муддатли анъанавий дарс машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Дарс машғулотлари давомида тингловчилар маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби ва ўзига хос хусусиятлари, маъмурий жазо чоралари, уларни қўллашнинг умумий қоидалари, маъмурий жавобгарлик асослари, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги қонунчиликка киритилган оҳирги ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлишади.