+998 71 200 02 35

Қозоғистон Республикаси Остона шаҳрида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

01.11.2024 2100

Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (ГИЗ) "Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликни ривожлантириш" минтақавий дастури томонидан Қозоғистон Республикаси Остона шаҳрида “Административное право и процесс: современное состояние и будущие вызовы” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.

Унда  Юристлар малакасини ошириш маркази директори Каньязов Есемурат Султамуратович иштирок этмоқда.

Конференция мақсади — "Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликни ривожлантириш" лойиҳасининг якунларини сарҳисоб қилиш, лойиҳа натижасининг барқарорлигини таъминлаш, Марказий Осиё давлатларида маъмурий ҳуқуқ соҳасини ривожлантириш юзасидан муҳокамалар ўтказиш.

Тадбирда Германия, Швейцария, Австрия, Молдова, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Ўзбекистон  ва бошқа давлатлардан давлат хизматчилари, судялар, олимлар, халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

Сессиялар давомида Марказий Осиё мамлакатларида ҳуқуқий давлатчиликни ривожлантириш, маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари, маъмурий ҳуқуқ соҳасида халқаро тажрибалар ҳамда маъмурий ҳуқуқ нормаларини қўллашнинг айрим муаммоли масалалари муҳокама қилинади.