«Ўзбек тили байрами» куни муносабати билан Юристлар малакасини ошириш марказида «Қадринг баланд бўлсин она тилим» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкиллаштирди.
Унда Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти масъул котиби журналист, шоир, «Кўзим қароғида суратинг», «Ота ҳовлим» шеърий тўпламлари муаллифи Жаҳонгир Шарофбоев иштирок этди.
Тадбирда мазкур куннинг мамлакатимиз тараққиётида тутган ўрни, ўзбек тилининг бойлиги ва бениҳоя кучи, тил — давлат тимсоли, мулки эканлиги, тилни асраш, ривожлантириш миллатни юксалишига олиб борувчи восита эканлигини таъкидланди.
Шу билан бир қаторда она тилимизнинг ўзбек миллати ва баркамол авлод маънавий тарбиясида аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтилди.