+998 71 200 02 35

"ПАТEНТ ВАКИЛЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ" ЎҚУВ КУРСИ БИТИРУВЧИЛАРИГА ДИПЛОМЛАР ТОПШИРИЛДИ.

17.03.2023 1339

 Юристлар малакасини ошириш марказида қарийб 4 ой давом этган «Патент вакилларини қайта тайёрлаш» курсларини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга дипломлар топширилди.

Курс давомида тингловчилар ўқув курсининг асосий қоидалари ҳақидаги назарий билимларга ҳамда патент вакиллари фаолиятини амалга ошириш бўйича кўникмаларга эга бўлдилар. 

 Ўқув курсларини сифатли ва юқори савияда ташкил этиш мақсадида мазкур соҳада бой амалий тажрибага эга бўлган миллий ва халқаро экспертлар жалб этилди.

Маълумот учун, Патент вакили - юридик ёки жисмоний шахслар номидан Интеллектуал мулк департаменти ва бошқа ташкилотлар олдида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс (департаментда аттестациядан ва рўйхатдан ўтгандан кейин).