+998 71 200 02 35

Ўзбекистон Республикасида Коституциявий ислоҳотлар

17.03.2023 1823

Юристлар малакасини ошириш маркази малакали мутахассислари томонидан Қибрай тумани адлия бўлими ходимлари билан ҳамкорликда  бир қатор ҳудудларда  Ўзбекистон Республикасида Коституциявий ислоҳотлар бўйича давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 17 март куни  Қибрай тумани адлия бўлими давлат хизматлари марказида бўлиб ўтган давра суҳбатида  иштирокчиларга ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш,  шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳамда давлат томонидан ижтимоий соҳани ривожлантириш учун Конституцияга киритилаётган янгиликлар, шу билан бирга референдум ва унда иштирок этиш тартиби тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.