“Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш” қисқа муддатли ўқув курси дастури асосида навбатдаги ўқув машғулотларимиз бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги Андижон вилоятидаги ташкилотлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва ва хотин-қизлар қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси, Спорт вазирлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва “O‘zkimyosanoatloyiha” аксиядорлик жамиятининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи раҳбар ва бошқа масъул ходимларининг малакалари оширилмоқда.
Бугунги дарс машғулоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими ходими М.Таджиев томонидан "Мурожаатлар билан иш олиб боришнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари бўйича таҳлилий кўникмалар" ва "Касбий тайёргарликнинг бажариладиган вазифалар ва функцияларга мувофиқлигини таъминлаш" мавзуларида бўлиб ўтди.
Машғулотларда мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсад ва вазифалари, мурожаатлар билан иш олиб боришнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари бўйича таҳлилий кўникмалар ва касбий тайёргарликнинг бажариладиган вазифалар ва функсияларга мувофиқлигини таъминлаш масалалари атрофлича тушунтирилди.