Юристлар малакасини ошириш марказида «Интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишга ихтисослашган журналистларнинг малакасини ошириш» бўйича қисқа муддатли ўқув курси бошланди.
Машғулотларда интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишга ихтисослашган журналистларга турдош ҳуқуқларнинг ўзига хос жиҳатлари, мақола ва интервьюга бўлган муаллифлик ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи бузилишининг таҳлили, журналистикада муаллифлик ҳуқуқи объектлари, бошқа муаллифларнинг асарларини ОАВ орқали узатишнинг ҳуқуқий асослари бўйича касбий кўникмалар шакллантирилмоқда.
Курсларимиз Марказ профессор-ўқитувчилари ҳамда амалиётчи мутахассислар иштирокида бўлиб ўтмоқда