+998 71 200 02 35

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши ўтказилди.

24.06.2021 2383

 

Айтиш жоизки, сўнгги йилларда амалга оширилган тизимли чора-тадбирлар натижасида Юристлар малакасини ошириш марказида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнларида сифат жиҳатдан мутлақо янги тизим яратилди. Таълим жараёни сифати ва илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш, жамоадаги маънавий-руҳий муҳитни мустаҳкамлаш, тингловчиларни касбий кўникмаларини оширишда жамоатчилик назоратининг ролини кучайтириш мақсадида Юристлар малакасини ошириш маркази ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилди.

Жамоатчилик кенгаши томонидан Марказ фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш, ҳар бир жараёнда очиқлик, шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш борасидаги ишларни амалга ошириш белгиланди.

Йиғилишда жамоатчилик кенгаши аъзолари сўзга чиқиб, таълим жараёнини самарали ташкиллаштиришда жамоатчилик кенгашининг ўрни ва келгусида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтишди. Жамоатчилик кенгашини юридик кадрлар малакасини ошириш соҳасида соғлом маънавий-руҳий ҳолатни, қонунийлик, юқори ҳуқуқий маданият ҳамда ахлоқийликни таъминлаш, коррупциянинг олдини олиш масалаларини мақсад қилиб қўйилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мажлис ишида иштирок этган Марказ директори в.б. Аброржон Отажонов тузилган Жамоатчилик кенгаши кузатувчи бўлмасдан, аксинча жараённинг фаол иштирокчиси бўлмоғи кераклигини, таъкидлади.  

Таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда жорий йилги устувор вазифалар ижроси ҳамда келгусидаги муҳим чора-тадбирлар муҳокама қилинди.