2022 йил 5 август куни Юристлар малакасини ошириш маркази Илмий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Марказ раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, бўлим бошлиқлари ва масъул ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда юристлар малакасини ошириш тизимининг замонавий ва самарали механизмлари ва институционал асосларини мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Шунингдек, Марказнинг 2021-2022-ўқув йилида оширилган ишлар самарадорлиги таҳлил қилинди, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритилди ҳамда 2022-2023 ўқув йилида бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.