Жорий йилнинг 26-27 сентябрь кунлари «Ҳалоллик вакцинаси билан ялпи эмлаш» тамойили асосида «Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат” бўйича қисқа муддатли ўқув курси дастури асосида «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва унинг тизимидаги масъул раҳбар ва ходимларининг малакалари оширилмоқда.
Машғулотлар Марказ профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирокида бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, ўқув курсларининг навбатдаги »Иш фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни олдини олишда ички (комплаенс) назорат тизимининг ўрни" мавзусидаги машғулотимиз
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида Коррупцияга қарши курашиш бўлими бош маслаҳатчиси Т.Сафаров иштирокида бўлиб ўтди.